Россия армияси «қасос зарбаси»ни берди!

Россия армияси «қасос зарбаси»ни берди!

Зарба мақсадларига эришилди, белгиланган барча объектлар йўқ қилинди.

Россия ҳарбийлари Украина мудофаа-саноат мажмуаси ҳамда Украина Қуролли Кучлари манфаатлари йўлида фойдаланиладиган ёқилғи-энергетика мажмуаси объектларига гуруҳли қасос зарбасини берди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

Ушбу зарбалар Киев режимининг Россия ҳудудидаги фуқаролик объектларига қилган террористик ҳужумларига жавоб бўлди.

«Россия Федерацияси Қуролли Кучлари томонидан Украина мудофаа-саноат ва ёқилғи-энергетика мажмуаларининг Украина Қуролли Кучлари манфаатлари учун ишлатиладиган объектларига қуруқлик ва ҳаводаги узоқ масофали юқори аниқликдаги қуроллар ҳамда зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари билан гуруҳли зарба берилди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, зарбадан кўзланган мақсадларга эришилган ва барча белгиланган объектлар муваффақиятли нишонга олинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: