АҚШнинг икки савдо кемаси Ҳурмуз бўғозида қолиб кетди

АҚШнинг икки савдо кемаси Ҳурмуз бўғозида қолиб кетди

Эроннинг «Fars» ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб тарқатган маълумотга кўра, АҚШга тегишли иккита савдо кемаси Ҳурмуз бўғозининг жанубий қисмида, Ўмон қирғоқлари яқинида «тўхтаб қолган».

Хабарда айтилишича, мазкур йўналишнинг ушбу қисми ҳаддан ташқари қояли бўлгани сабабли кемалар ҳаракатланишда қийинчиликка учраган ва чиқиб кета олмаган.
Фуджайрадаги ҳодисага муносабат: Манба Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра портидаги объектларда юз берган ёнғинни «АҚШ армиясининг мақсадли авантюраси» деб атади. Таъкидланишича, ушбу ҳодисадан кўзланган асосий мақсад — АҚШ кемаларининг Ҳурмуз бўғозидаги тақиқланган ҳудудлардан ноқонуний ўтиши учун сунъий «йўлак» яратиш бўлган. Ҳозирча АҚШ Мудофаа вазирлиги ёки халқаро денгиз хавфсизлиги ташкилотлари ушбу даъволар юзасидан расмий муносабат билдиргани йўқ. Вазият минтақадаги ҳарбий-сиёсий таранглик фонида диққат марказида қолмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: