Ҳақиқий севгилингиз билан учрашдингизми?

Ҳақиқий севгилингиз билан учрашдингизми?

Тун – Ҳақиқий Маҳбуб билан учрашув маҳали…

Инсон ҳаёти давомида минглаб одамлар билан танишади, мулоқот қилади. Лекин кундузги барча суҳбатлар, барча юзлар шунчаки ўткинчи “танишлар” холос. Улар сизни чалғитади, вақтингизни олади, баъзан эса чарчатади.
Лекин Тун… Тун – бу ёлғонлардан холи, ниқоблар ечиладиган ва ҳақиқий Маҳбуб – Аллоҳ таоло билан ёлғиз қолинадиган вақт.
«Роббингиз айтади: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”» (Ғофир сураси, 60-оят).
Ҳамма ухлаб ётган, дунё сукунатга чўмган маҳалда:
• Жойнамоз устидаги пичирлашлар;
• Кўздан сизиб чиққан тавба ёшлари;
• Қалбнинг энг чуқуридаги сирларни фақат Унга очиш…
Мана шу – чинакам маҳбубликдир. Кундузги шовқинлар сизни Аллоҳдан узоқлаштирган бўлса, тун сизни Унга қайтаради. Қолган ҳамма нарса шунчаки йўлдаги йўловчилар, тун эса — Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, Унга яқин бўладиган, У билан учрашадиган вақтдир.
Эй кўнгил! Кундузингни одамларга берган бўлсанг, тунингни Роббингга бағишла. Чунки сенинг ҳақиқий дардингни “танишлар” эмас, фақат Ўзи тинглайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: