Уларникига сиғмай қолган бўлсанглар мана бизникига сиғасанларда!..

Уларникига сиғмай қолган бўлсанглар мана бизникига сиғасанларда!..

Литва ва Польша Германиядан олиб чиқилаётган АҚШ ҳарбийларини қабул қилишга тайёр

Литва «имкони борича кўп» америкалик ҳарбий хизматчиларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Литва ва Польша АҚШ Германиядан олиб чиқиб кетишни режалаштираётган америкалик ҳарбий хизматчиларни ўз ҳудудида жойлаштиришга тайёр. Бу ҳақда 6 май куни бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида Литва ва Польша президентлари Гитанас Науседа ва Кароль Навроцкий баёнот берди.

— «Биринчи навбатда, биз Германиядан олиб чиқилаётган ҳарбийлар Европада қолишидан манфаатдормиз», — дея таъкидлади Литва етакчиси Науседа.

Унинг сўзларига кўра, Литва «имкони борича кўп» америкалик ҳарбий хизматчини қабул қилишга тайёр. Польша президенти Навроцкий эса ўз мамлакати АҚШ қўшинларини жойлаштириш учун барча зарур инфратузилмага эга эканлигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, 3 май куни Германия канцлери Фридрих Мерц Оқ уй маъмуриятининг 5 минг нафар америкалик аскарни ГФРдан олиб чиқиб кетиш ҳақидаги қароридан ажабланмаганини айтган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: