КХДР ўз Конституциясидан Жанубий Корея билан бирлашиш ҳақидаги эслатмаларни олиб ташлади
КХДР ўз Конституциясига ўзгартириш киритиб, ундан Жанубий Корея билан бирлашиш ҳақидаги эслатмаларни олиб ташлади, деб ёзади Reuters
Ҳужжатда Жанубий Корея “душман давлат” сифатида таърифланган.
Янгиланган Конституцияда Ким Чен Ин КХДР Давлат кенгаши раиси, давлат раҳбари деб аталган. Илгари КХДР раҳбари «олий раҳбар» деб юритилар эди.
Шунингдек, Конституцияда Шимолий Корея ядровий қуролга эга давлат сифатида тавсифланган. Ядровий кучларга қўмондонликни шахсан Давлат кенгаши раиси, яъни Ким Чен Ин амалга ошириши қайд этилган.
