Сенсация: АҚШ ва Эрон ўртасидаги тўқнашув янги босқичга чиқди — Портлар вайрон бўлди!
Fox: АҚШ Эроннинг Бандар-Аббос ва Кешм портларига ҳужум қилди
ОАВ фикрича, ушбу ҳужумни ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланиши деб ҳисобламаслик керак.
АҚШ Қуролли кучлари Ҳурмуз бўғозидаги энг йирик оролда жойлашган Эроннинг Кешм портига, шунингдек, Бандар-Аббос шаҳрига зарбалар берди. Бу ҳақда 7 май куни Fox News телеканали журналисти Женнифер Гриффин Американинг юқори лавозимли амалдоридан олинган маълумотга таяниб хабар берди.
«Америка ҳарбийлари ҳозигина Эроннинг Кешм порти ва Бандар-Аббос шаҳрига зарбалар йўллади», — деб ёзди у ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Журналистнинг фикрича, ушбу ҳужумни ҳарбий ҳаракатларнинг тикланиши сифатида баҳоламаслик лозим.
