12 баллни «урган»лар 49 нафарга етди: ярмидан кўпи пойтахтда
Жарима балли 12 баллга етган ҳайдовчилар сони кескин кўпая бошлади. Шундай биринчи ҳайдовчи аниқлангандан бир ҳафта ўтиб улар сони 49 нафарга етди. 29 та ҳолат Тошкент шаҳрида кузатилган. Фақат 4 та ҳудуд – Навоий, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳозирча жарима балли 12 баллга етган ҳайдовчи йўқ.
ЙҲХХга кўра, машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар яна бу ҳуқуқни қайтариб олишлари учун фақат имтиҳон топшириши эмас, автомактабларда ўқиши ҳам талаб этилади.
