Ўзбекистонда 3 ойда мингдан ортиқ аёллар 40 ёшдан кейин оила қурди
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь—март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 42,3 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Статистикага кўра, никоҳдан ўтган аёлларнинг асосий қисмини 20—30 ёш оралиғидагилар ташкил қилган. Мазкур ёш тоифасида 22 минг 436 нафар аёл турмуш қурган.
20 ёшгача бўлган келинлар сони 14 минг 946 нафарни ташкил этган. Шунингдек, 31—40 ёш оралиғида 3 минг 687 нафар аёл никоҳ қайд эттирган.
Қўмита маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки уч ойида 41 ёш ва ундан катта бўлган 1 минг 232 нафар аёл ҳам турмуш қурган.
Ўзбекистонда 2025 йилда жами 267 131 та никоҳ қайд этилган. 5,3 мингдан зиёд аёллар 40 ёшдан кейин никоҳ қурган.
