Куба осмонида АҚШ разведкасининг «жудолик рақси» бошланди!
CNN: АҚШ Куба қирғоқлари яқинида разведка парвозлари сонини оширди
Айрим самолётлар қирғоққа 64 км масофагача яқинлашган.
Куба қирғоқлари яқинида АҚШнинг ҳарбий разведка фаоллиги сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда 10 май куни CNN телеканали хабар берди.
Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, 4 февралдан бери АҚШ Ҳарбий-денгиз ва Ҳарбий-ҳаво кучлари Кубанинг йирик шаҳарлари — Гавана ва Сантьяго-де-Куба яқинида учувчи бошқарадиган самолётлар ва дронлар ёрдамида камида 25 та разведка парвозини амалга оширган.
Баъзи самолётлар қирғоқ чизиғига 64 км масофагача яқинлашган.
CNN таъкидлашича, бундай хатти-ҳаракатлар модели — яъни очиқ разведка фаоллигининг кучайиши — АҚШнинг Венесуэла ва Эрондаги ҳарбий операциялари олдидан ҳам кузатилган эди.
Аввалроқ, 7 май куни Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва АҚШ етакчиси Дональд Трамп Кубага бостириб кириш сценарийсини кўриб чиқмаётганини ва кенг кўламли операция ўтказиш имкониятини истисно қилишини маълум қилган эди.
