Нега мол гўшти нархлари ошиб бораяпти?

Нега мол гўшти нархлари ошиб бораяпти?

Ўзбекистонга мол гўшти импорти қисқара бошлади. Нархлар ҳам ошган.

 

Охирги 2 ойда Ўзбекистонга мол гўшти олиб кириш 22 фоизга камайган. 1 кг импорт маҳсулот учун ўртача нархлар ҳам 7,4 фоизга ошган. Бунга Россиянинг бир қатор ҳудудларида қорамоллар орасида хавфли инфекция тарқалиши фонида маҳсулот етказиб беришдаги узилишлар таъсир қилаётган бўлиши мумкин.

 

Бундан ташқари, Кобул ва расмий Исломобод ўртасидаги муносабатлар совуқлашиб, қуролли тўқнашувлар юзага келган. Ушбу омил ҳам Покистондан Афғонистон орқали гўшт киришини мураккаблаштиради.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: