Шимолий Корея Россиянинг Украинага қарши урушидан 14 миллиард долларгача даромад кўрди
Жанубий Корея таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, қурол-яроғ етказиб бериш, ракеталар ва Шимолий Корея қўшинларининг Россияга юборилиши Ким Чен Ин режимига тахминан 14 млрд доллар ишлаб топиш имконини берган. Бу мамлакатнинг деярли бир йиллик ЙИМ кўрсаткичига тенг.
Пхенян фақатгина реактив артиллерия тизимлари ва 250 га яқин KN-23 ракета комплексларини етказиб бергани учун 7 миллиард доллардан 13,8 миллиард долларгача маблағ олган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Россия корейс аскарларининг иштироки учун ҳам 600 миллион доллардан ортиқ маблағ тўлагани тахмин қилиняпти.
