Анталия халқаро спорт тадбирига мезбонлик қилади

Анталия халқаро спорт тадбирига мезбонлик қилади

Бугунги кунда глобал спорт тадбирлари бозори жадал суръатларда ривожланиб, унинг ҳажми 2031 йилга бориб 609 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Ана шу жараёнда Туркия ўзининг замонавий инфратузилмаси ва ривожланган спорт туризми муҳити билан тобора кўпроқ эътибор қозонмоқда. Мамлакат халқаро тадбирлар учун қулай шароит яратиб, жаҳон миқёсидаги муҳим учрашувлар марказига айланди.

Ана шундай йирик тадбирлардан бири — “Sports & Events Türkiye” (Туркия спорти ва тадирлари) бўлиб, у 31-майдан 3-июнгача Анталияда бўлиб ўтади. Тадбир Спорт туризми ассоциацияси (STB), Туркия Ёшлар ва спорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Анталия вилояти ҳокимлиги ҳамда Туркия Туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (TGA) кўмагида ташкил этилмоқда. Шунингдек, у спорт саёҳатлари, гуруҳли турлар, турнирлар ва юқори даражадаги тайёргарлик дастурлари йўналишларида самарали ҳамкорлик учун кенг имконият беради.

Аввал Майорка ва Валенсияда муваффақиятли ўтган лойиҳа тажрибасига таянган ҳолда, “Sports & Events Türkiye” 300 дан ортиқ халқаро иштирокчи ва 80 дан зиёд маҳаллий операторни бирлаштириб, 1000 дан ортиқ Б2Б учрашувларини ўтказишни мақсад қилган. Дастур нетwоркинг, объектларга ташрифлар, спорт фаолиятлари, гала кечасини ўз ичига олади.

Туркия тўрт фаслга мос турли спорт ва дам олиш имкониятлари билан ажралиб туради. Бу ерда қадимий йўллар бўйлаб пиёда сайр қилиш, велосипедда учиш ёки параглидинг (енгил қанот ёрдамида ҳавода парвоз қилувчи спорт тури) орқали осмонни забт этиш мумкин. Ёзда мовий қирғоқларда шўнғиш ва кайтсерфинг, қишда эса қорли тоғларда чанғи спорти катта завқ бағишлайди. Баҳор ва куз фасллари эса гольф ва рафтинг каби фаол дам олиш турлари учун энг қулай давр ҳисобланади.

Туркиядаги бундай ранг-баранг имкониятлар мамлакатни нафақат саргузашт ва фаол дам олишни ёқтирувчилар учун жозибадор масканга айлантиради, балки уни жаҳон даражасидаги спорт тадбирлари ўтказиладиган муҳим марказ сифатида ҳам танитади. Бу ерда ҳар йили турли нуфузли мусобақалар ўтказилиб, улар орасида Tour of Türkiye, Bosphorus Cup ҳамда халқаро миқёсда эътироф этилган Kaçkar by UTMB каби пойгалар алоҳида ажралиб туради. Бундай тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилиши Туркияга бўлган қизиқишни янада оширмоқда. Жумладан, Salomon Cappadocia Ultra Trail яқинда “Барқарор спорт туризми соҳасидаги энг яхши натижалар учун мукофотлар” доирасида “Спорт туризмининг жамоага таъсири” номинациясида эътироф этилди.

Анталиянинг йил давомида ҳукм сурувчи илиқ иқлими турли спорт турлари ва мусобақалар учун қулайлик яратади. Бу ерда Ликия йўли бўйлаб пиёда сайр қилиш, Таҳтали тоғи этакларида велосипедда учиш, Белекда гольф ўйнаш, Кашда шўнғиш, Кўпрулу дарасида рафтинг билан шуғулланиш ҳамда Гейикбайирда қоятошга чиқиш мумкин.

Анталиянинг спорт салоҳияти халқаро тадбирларнинг бой тақвими билан янада бойитилган бўлиб, улар орасида Turkish Airlines Open, Alanya Ultra Trail, Runtalya каби пойгалари ҳамда Тour of Antalya велопойгаси алоҳида ўрин тутади.

United Nations Climate Change Conference (COP31) ва International Astronautical Congress (IAC) каби йирик глобал тадбирларни ўтказиш тажрибасига эга Анталия эндиликда Sports & Events Türkiye орқали глобал спорт туризми майдонидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга тайёр.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: