АҚШ Президенти: «Ношукур аҳмоқлар ва қўрқоқлар».

АҚШ Президенти: «Ношукур аҳмоқлар ва қўрқоқлар».

Яқин Шарқдаги можарода Эроннинг муваффақиятлари ҳақида хабар тарқатаётган Америка нашрлари ва бошқа ОАВлар амалда давлатга хиёнат қилмоқда. Бу ҳақда 12 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Булар ўз мамлакатига қарши чиқаётган америкалик қўрқоқлардир… Фақат омадсизлар, ношукурлар ва аҳмоқларгина АҚШга қарши айбловлар қўйиши мумкин!» — деб ёзди Америка етакчиси.

Унинг таъкидлашича, можаро давомида Эроннинг барча ҳарбий-ҳаво кучлари ва бутун ҳарбий флоти йўқ қилинган. Бундан ташқари, Эрон барча юқори мартабали амалдорларидан айрилган, мамлакат иқтисодиёти эса ҳалокатли ҳолатда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: