Трамп Обама ва Байденни яна бир бор масхара қилди
Доналд Трамп ўзининг Truth Social тармоғида Демократлар партияси етакчиларини масхара қилувчи навбатдаги суратни эълон қилди.
Суратда АҚШ собиқ президентлари Барак Обама ҳамда Жо Байден, шунингдек, собиқ спикер Ненси Пелоси Вашингтондаги Линколн ёдгорлиги қаршисидаги чиқиндиларга тўла ифлос сувда тургани тасвирланган.
Суратга эса демократларни камситувчи “Аҳмоқ демократлар оқова сувни яхши кўради” сўзлари илова қилинган.
