Самарқандлик эркак Истанбулда ҳалок бўлди
Истанбулда Самарқандлик эркак ҳалок бўлди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасининг хабар беришича, жорий ойнинг ўрталарида Истанбул шаҳрининг Султанбейли туманида вақтинча яшаётган ва иш фаолиятида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1971 йил 14 майда Самарқанд вилоятида туғилган РУСТАМОВ КАҲРАМОН АЗАМОВИЧ иш жойида зинадан йиқилиб хушини йўқотган ва воқеа жойида вафот этган.
«Ҳозирги вақтда фуқаронинг жасади касалхонада морг бўлимида бўлиб, яқин қариндошлари ёки танишлари зудлик билан Бош консуллик телефон рақамлари: (212)3232037; (212)3232036 ёки https://t.me/konsul_7_24 га мурожаат қилишларини сўраб қоламиз», дейилади консулхона хабарида.