Чўлоқми, қийшиқми фарқи йўқ! Борсинда душманга қарши жанг қилсин!..
Украина Қуролли Кучлари (УҚК) 127-бригадаси қўмондонлиги йўқотишлар ўрнини тўлдириш учун Харков вилоятига илгари ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган жангариларни юборди. Бу ҳақда 15 май куни Россия куч ишлатар тузилмалари маълум қилди.
«Шахсий таркиб орасидаги йўқотишлар ўрнини тўлдириш учун УҚК 127-бригадаси қўмондонлиги Избицкое ҳудудига «ногиронлар ротаси»ни — ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган украиналикларни ташлади», — дея аниқлик киритди тузилма вакиллари.
Қайд этилишича, уларнинг бир қисми соғлиғидаги жиддий муаммоларга қарамай сафарбар қилинган. Улар орасида Меллори-Вейс синдромидан азият чекувчи Ростислав Голиков ҳам бор.
