Нима, бош вазирни хоин деди?! Тезда қўлига кишан «ур»!!!
Арманистон суди Тергов қўмитасининг илтимосномасини қаноатлантирди ва мамлакат бош вазири Никол Пашинянни хоин деб атаган блогер Артак Аветисянни бир ойга ҳибсга олди. Бу ҳақда 15 май куни ҳибсга олинган шахснинг адвокати Рубен Меликян маълум қилди.
«Бизда суд эҳтиёт чораси сифатида ҳибсни қўлламаслигига катта умид бор эди, лекин, афсуски, қўллади. Икки ойга эмас, бир ойга, лекин буни аҳамиятли деб ҳисобламайман», — деб ёзди у Facebook’даги саҳифасида.
Блогерга нисбатан нафрат, камситиш, тоқатсизлик ёки адоват қўзғатишга қаратилган оммавий баёнотлар бериш моддаси бўйича айблов эълон қилинган. Аветисяннинг ўзи айбини тан олмаяпти.
Меликян блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини сиёсий таъқибнинг классик ҳолати деб атади.
