Латвияга яна дронлар учиб кирди

Латвияга яна дронлар учиб кирди

Латвия Миллий қуролли кучлари 17 майга ўтар кечаси мамлакат ҳаво ҳудудига номаълум дрон кирганини ва бироз вақтдан сўнг Латвия осмонини тарк этганини маълум қилди.

Бу ҳақда Delfi нашри ёзмоқда.

Мамлакатнинг шарқий чегарадош ҳудудлари аҳолиси учун хавф сигнали эълон қилинди ва у қарийб икки соат давом этди. Назорат учун NATO’нинг Болтиқбўйи давлатлари ҳаво ҳудудини патрул қилиш миссияси қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди.

Ҳарбийлар дроннинг қаердан учиб келгани ва қайси давлатга тегишли эканлигига аниқлик киритмади. Хорижий дронлар Латвия ҳаво ҳудудига вақти-вақти билан, жумладан, Россия томонидан ҳам кириб туради, айни пайтда уларнинг бир қисми Украинаники бўлиб чиққан.

Ўтган ҳафтада Латвия Бош вазири Эвика Силиня 7 майдаги дронлар билан боғлиқ ҳодиса сабабли юзага келган ҳукумат инқирози оқибатида истеъфога чиққан эди, шундан сўнг мамлакат Мудофаа вазири ҳам лавозимини тарк этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: