Жанубий Корея ит гўштига 2027 йилдан тақиқ жорий этади

Жанубий Корея ит гўштига 2027 йилдан тақиқ жорий этади

Жанубий Кореяда 2027 йилдан бошлаб итларни сўйиш ҳамда уларнинг гўштини озиқ-овқат сифатида сотиш тўлиқ тақиқланади. Бу қарор мамлакат ҳукумати томонидан расман тасдиқланиб, Жанубий Кореяда ҳайвонлар ҳимояси борасидаги энг муҳим ислоҳотлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Жанубий Корея Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, ит гўшти етиштириладиган фермаларнинг катта қисми аллақачон фаолиятини тўхтатган. Мавжуд 1535 та фермадан 1265 таси 2024 йилдан буён ёпилган бўлиб, бу умумий фермаларнинг 82 фоизини ташкил этади.

Расмийларга кўра, қолган фермер хўжаликлари 2026 йил охиригача босқичма-босқич ёпилади. Шу билан бирга, ёпилган ва фаолиятини давом эттираётган фермаларда қонун бузилишлари ҳамда ноқонуний кўпайтириш ҳолатларини аниқлаш бўйича кенг кўламли текширувлар ўтказилади.

Мазкур қарор президент Юн Сок-Ёлнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлиб, сўнгги йилларда мамлакатда ит гўштини истеъмол қилиш сезиларли даражада камайгани қайд этилмоқда, айниқса ёш авлод орасида бу анъана деярли йўқолиб бормоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: