Расул Кушербаев: «Фирибгарликнинг янги шакли!..» (видео)
Кимлардир, қаерлардадир ёлғоннинг, алдашнинг, фирибнинг янги шаклини топиш учун бутун борлиғи билан ҳаракат қилишга тушганга ўхшайди… Биттаси эскиради, одамлар унинг расволигини билиб қолади, шунда дарров навбатдаги йўналишга ўтиб олишади… Халқ эса содда. Соддалигига унинг камбағаллиги сабаб. Ўзига тўқ, қўли унча-мунча ерга етадиган одам ҳеч қачон бундай ишга қўл урмайди. Аммо амал-тақал қилиб кунини кўрадиганларга фарқи йўқ. Ҳаттоки шунинг ёлғонлигини билса ҳам. Алданиб қолаётганлигини кўриб турса ҳам барибир рози бўлаверади. Чунки унга яшин тезлигида бериладиган 100… 400 доллар муҳим!.. Сониялик лаззат, роҳат-фароғат муҳим!..