Исроилнинг ўлим жазоси тўғрисидаги қонуни Ғарбий Соҳилда жорий этила бошланди   

Исроилнинг ўлим жазоси тўғрисидаги қонуни Ғарбий Соҳилда жорий этила бошланди   

 

Исроил Мудофаа вазири Исраэл Кац армия яқинда қабул қилинган ўлим жазоси ҳақидаги қонунни Ғарбий Соҳилда қотилликда айбланиб, яҳудийларни ўлдирган фаластинликларга нисбатан қўллаш имконини берувчи буйруқни имзолаганини маълум қилган.

 

Бу 30 март куни парламент томонидан тасдиқланган ўлим жазоси тўғрисидаги қонуннинг амалиётга татбиқ этилишидаги илк қадам эканлиги айтилган.

 

Янги ҳарбий буйруққа кўра, қонун фақат Ғарбий Соҳил аҳолиси орасида “Исроил давлатининг мавжудлигини ёки минтақадаги ҳарбий қўмондон ваколатини инкор этиш мақсадида” амалга оширилган ҳужумларда айбланган шахсларга нисбатан қўлланади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: