Насиб этмади. Ўзи кеча ўсмирларимиз Японияга ютқазиб қўйишганида кўнгил бир ғалати бўлганди. Ишқилиб, Абдуқодирнинг жамоаси «қовун тушириб» қўймасин, деган ўй келганди хаёлга. Аммо шундай бўлди. Улар ҳам ютқазиш билан баробар бўлган дуранг қайд этишди. Афсус. Нима ҳам дердик? Шунақаси ҳам бўлиб туради. Лекин биз-чи, Абдуқодир бу йил бир йўла учта совринни қўлга киритади, деб ўйлагандик. Аммо бундай бўлмади. Ҳеч қиси йўқ. Бу йил бўлмаса, янаги йил… Бироқ «Арсенал» ва унинг мухлислари «қутирди». Энди улар камида бир ой девона бўлиб юришса ажаб эмас!..