Путин ёмон устада!.. Қандай қилиб одамларни ўзига жалб қилишни билади!..

Путин ёмон устада!.. Қандай қилиб одамларни ўзига жалб қилишни билади!..

Путин бундан 25 йил аввал бирга суратга тушган хитойлик муҳандис билан учрашди: Илк учрашув тасодифан юз берганда Пен Пай бор-йўғи 12 ёшда эди.

                             

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин хитойлик муҳандис Пен Пай билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда 20 май куни Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Бундан роппа-роса 25 йил аввал, яъни 2000 йилда — Россия етакчисининг Хитойга уюштирган илк давлат ташрифи чоғида улар илк бор кўришишган эди. Ўшанда биринчи учрашув мутлақо тасодифан юз берган. Ўша пайтда Пен Пай бор-йўғи 12 ёшли болакай бўлиб, отаси билан ҳаётида биринчи марта Пекинга келган эди. Худди шу вақтда Россия Президенти ҳам у ерда расмий ташриф билан юрган эди. Путин боғда сайр қилиб юрганида болакайга кўзи тушган ва у билан суратга тушишга рози бўлган.

Пен Пай ўша кунни хотирлар экан, жуда қаттиқ ҳаяжонланганини айтади. Сабаби бир зумда унинг атрофида ўнлаб фотокамералар пайдо бўлган. Бироқ Россия етакчиси унинг хотирасида жуда меҳрибон ва самимий инсон сифатида муҳрланиб қолган. Бу қисқа учрашув келажакда хитойлик муҳандиснинг бутун тақдирини белгилаб берди.

Ушбу тасодифий танишув болакайнинг қалбида рус маданияти ва илм-фанига нисбатан чуқур қизиқиш уйғотди. Улғайгач, Пен Пай Россияда таҳсил олишга қарор қилди ва Москва автомобиль-йўллар институтини (МАДИ) тамомлади. Энди эса, орадан чорак аср ўтиб, тақдир уни яна Россия Президенти билан юзма-юз келтирди.

☕️ Путин ва Си Цзиньпин чой устида АҚШ, Эрон ва Украинани муҳокама қилишади

Шунингдек, икки давлат етакчилари халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳам кўриб чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путиннинг Хитойга расмий ташрифи 19–20 май кунлари бўлиб ўтмоқда. 20 май куни Россия етакчиси ва ХХР Раиси Си Цзиньпин ўртасида аввал тор доирада, сўнгра кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтди.

Россия делегацияси таркибидан Ҳукумат раисининг беш нафар ўринбосари, саккиз нафар вазир, Марказий банк раҳбари Эльвира Набиуллина ҳамда қатор ҳудудлар ва давлат корпорациялари раҳбарлари жой олган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: