Қирол ўлди, деб юборишди!..
Британиянинг Radio Caroline радиостанцияси хатолик туфайли эфирга Буюк Британия қироли Карл III нинг вафоти ҳақидаги хабарни узатди. Бу ҳодиса ҳақида The Independent газетаси хабар берди.
Сохта хабар чиққанидан кейин радиостанция эшиттируви тахминан 15 дақиқага узилиб қолди. Кейинроқ бошловчилар эфирга қайтиб, содир бўлган воқеани техник носозлик билан изоҳлашди.
Уларнинг сўзларига кўра, станцияда гўёки монарх вафоти юз берган тақдирда ишлатиш учун олдиндан тайёрлаб қўйилган дастур сақланади. Бироқ, у «компьютер хатоси» туфайли тасодифан ишга тушиб кетган. Radio Caroline раҳбари Питер Мур ҳам қирол ва тингловчилардан оммавий равишда узр сўради.
