Исроил АҚШни лақиллатган!..

Исроил АҚШни лақиллатган!..

Screenshot

«Washington Post» нашри чоп этган Пентагон ҳисоботига кўра, Исроил Эроннинг баллистик ракеталари ҳужумидан ҳимояланишда 100 тадан камроқ «Arrow» ва 90 га яқин «David’s Sling» («Довуд соябони») ракеталарини учириб, ўз юқори технологияли ўқ-дориларини тежаб қолган ва шу тариқа «АҚШни алдаган». Айни пайтда Қўшма Штатлар Исроилни ҳимоя қилиш учун ўз тасарруфидаги THAAD (Мудофаа тизимининг юқори баландликдаги атмосферадан ташқари ҳудудий блокировкаси) ракета-тутиб олувчиларининг глобал захирасидан ярмидан кўпини ишлатиб юборган. Америка ракеталари захирасининг бундай кескин камайиб кетиши фонида Жанубий Корея ва Япония каби бошқа иттифоқчи давлатлар хавотирга туша бошлашди. Улар Яқин Шарқдаги ушбу йирик захира қисқариши Шимолий Корея ва Хитойга нисбатан Американинг тийиб туриш салоҳиятини заифлаштиришидан хавфсирамоқдалар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: