Халқ пулини машшоқларга сочаётган вазирлик: Маданиятнинг куни кимларга қолди?
Халқда “Машшоғи кўп юртнинг қашшоғи кўп бўлади” деган эски гап бор. Бу гап эскидир, аммо дунё аллақачон самони эгаллаётган, ракеталар тинимсиз парвоз қилаётган, учувчисиз учоқлар ҳайратда қолдираётган, инновацион технологиялар миллиардлаб пулларимиз эвазига ташқаридан кириб келаётган бир вақтда Ўзбекистонда яна миллионлаб пуллар ўйин-кулги, базми жамшид, тўй-ҳашамга сарфланяпти. Бундай тадбирлар бошида эса яна Маданият вазирлиги турибди.
Вазирлик ташаббуси билан ташкил этилган “Артист” лойиҳасини кўпчилик яхши эслайди. Қанчадан-қанча вақт ва харажатни талаб қилган ушбу лойиҳа якунига етдими, унга сарфланган пул, унда олиб чиқилган истеъдодлар ҳақида аниқ ҳисоботлар мавжуд эмас. Вазирлик эса бир лойиҳа тугамасидан иккинчисини бошлади. Бу «Овоз» лойиҳаси. У неча 10 йилларким ўзимиздаги Севара Назархонни ўзимизга қайта кашф қилиб берган «Голос»нинг ўзбекча варианти. Лойиҳа учун давлат бюджетидан каттагина маблағ ажратилган. Вазирлик таъмирталаб театр, кутубхона ва истироҳат боғлари қолиб, бу каби шоуларга миллиардлар сарфлаши қанчалик тўғри? Солиқ тўловчилар бюджет пулларининг шу тариқа ишлатилишига қандай қарайди?
Хуршид Даврон