Францияда аномал иссиқ туфайли етти киши ҳалок бўлди

Францияда аномал иссиқ туфайли етти киши ҳалок бўлди

Уларнинг беш нафари сувда чўкиб кетган, икки киши эса очиқ ҳавода спорт билан шуғулланаётганда вафот этган. Мамлакатда 1944-йилдан буён энг иссиқ кун қайд этилди, ўнлаб одамлар оғир аҳволда шифохоналарга ётқизилмоқда.

Европада ҳаво ҳарорати иқлимий нормадан бирданига 12–13 даражага кўтарилиб кетди. Синоптиклар ва экспертлар буни глобал иқлим ўзгариши билан боғламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: