Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказди

Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказди

Президент топшириғига биноан, Қурбон ҳайити муносабати билан ҳамда Афғонистондаги сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 200 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик юки Балх вилоятига етказилди.

Мазкур кўмак юклари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернатори ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис ва икки томон расмийлари иштирокида Ҳайратон шаҳридаги “Астрас” компанияси ҳудудида топширилди.

Беғараз ёрдам таркибидан кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган ун, гуруч, шакар, макарон, қандолат ва тез тайёрланадиган маҳсулотлар, шунингдек, ўсимлик ёғи ҳамда нўхат ўрин олган.

Афғонистон расмийлари кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва кўмак учун Ўзбекистон Президенти ҳамда халқига чуқур миннатдорлик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан ўзларининг самимий табрикларини йўлладилар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: