Зеленский урушнинг яна икки-уч йилига тайёргарлик кўриш бўйича кўрсатма берди
Владимир Зеленский урушнинг яна икки-уч йилига тайёргарлик кўриш бўйича кўрсатма берди, деб хабар бермоқда The Economist нашри Украина ҳукуматидаги манбаларига таяниб.
«Киев нега бунчалик узоқ вақт давомида курашни давом эттира олмаслиги бўйича ҳеч қандай ишонарли сабаб йўқ. У милитаризм ва ҳарбий коррупция билан муҳрланган бўлса-да, барибир омон қолади», — деб ёзади нашр.
«Агар биз Россиядан ҳеч қандай жиҳатдан яхши бўлмасак, шунчаки одамларни фургонларга тиқиб кетаётган бўлсак, нима учун урушяпмиз?’, — дея савол қўяди нашр томонидан сўровга тутилган украиналиклардан бири.
Унга разведканинг юқори лавозимли ходими эътироз билдириб, «ҳамма нарса қанчалик ёмон кўринмасин, биз буни уддалаймиз», деб ҳисоблайди. Унинг бундай фикрлашига сабаб — «Худо Украинани яхши кўради».
The Economist’нинг ёзишича, уруш Украинанинг орқа фронтини қаттиқ чарчатган: критик инфратузилма эскирмоқда, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими эса хавфли даражада заифлашган. Шунингдек, нашр Украинанинг ички муаммолари ҳақида ҳам ёзади.
«Зеленский маъмурияти медиамаконнинг катта қисмини, жумладан, рақибларни қоралаш учун фойдаланиладиган ижтимоий тармоқлардаги аноним аккаунтларни (катта эҳтимол билан Telegram-каналлар назарда тутилмоқда) назорат қилади. «Зеленский кучли одамларга тоқат қила олмайди. У ўз атрофида содиқлик культини яратди», — деб шикоят қилади разведканинг юқори лавозимли ходими.
Эслатиб ўтамиз, тарқалган миш-мишларга кўра, Зеленский фракция йиғилишида урушнинг «иссиқ фазаси» ноябргача тугаши мумкинлигини айтган эди, дейилади нашр хабарида.
