Германиянинг ҳукмрон партиясида канцлер Фридрих Мерцнинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзодлар бўйича ёпиқ муҳокамалар бошланди — Bild
Нашрнинг хабар беришича, ХДИ (Христиан-демократик иттифоқ) сиёсатчилари вазиятни кичик ёпиқ чатларда муҳокама қилмоқдалар ва бу маълумотларнинг матбуотга сизиб чиқишидан хавотирдалар.
Мерцнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган эҳтимолий номзодлар сифатида Шимолий Рейн-Вестфалия бош вазири Хендрик Вюст, Гессен ўлкаси раҳбари Борис Рейн ва Саксония бош вазири Михаэл Кречмер тилга олинмоқда. Мерцни истеъфога чиқариш Бундестагда ишончсизлик вотуми эълон қилиш орқали амалга оширилиши мумкин, дейилади нашр хабарида.
