АҚШ NATO’даги ҳарбий улушини қисқартирмоқчи — Der Spiegel
Қўшма Штатлар NATO’га қўшадиган ҳарбий ҳиссасини қисқартиришни ва Европа мудофаасининг катта қисмини европалик иттифоқчилар зиммасига юклашни режалаштирмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, Қўшма Штатлар қирувчи самолётлар улушини тахминан учдан бир қисмга камайтиришни, шунингдек, алянс тизимидаги стратегик ҳужумкор самолётлар сонини сезиларли даражада камайтиришни режалаштиряпти.
Бундан ташқари, Вашингтон бундан буён NATO’га сув ости кемаларини тақдим этишни истамаяпти, шунингдек, ҳарбий кемалар ва дронлар билан таъминлашдаги иштирокини ҳам қисқартириш кўзда тутилмоқда, дейилади хабарда.
