Қора денгизда учта танкерга дронлар ҳужум қилди

Қора денгизда учта танкерга дронлар ҳужум қилди

Ҳужумлар Туркиянинг шимолий соҳили яқинида содир бўлган, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги Tribeca кемачилик компаниясига таяниб.

Маълумотларга кўра, Палау байроғи остида сузаётган James II танкерига Туркели туманидан тахминан 80 километр шимолда дронлар ҳужум қилган.

Серра-Леоне байроғи остидаги Altura ва Velora танкерлари эса қўшни ҳудудда, нефт қайта юкланаётган вақтда зарбага учраган. Танкерларнинг экипажи аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган.

Таъкидланишича, ушбу учала кема ҳам Россиянинг “соя флоти” таркибига киради ва санкциялар остида ҳисобланади.

Сўнгги ойларда Украина дронларининг Россия “соя флоти” танкерларига берган зарбалари ҳақида бир неча бор хабар берилган эди. Ҳозирча на Россия ва на Украина ушбу янги ҳужумлар юзасидан изоҳ берди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: