АҚШда “грин карта” бўйича янги чекловлар киритилмоқда
Трамп маъмурияти АҚШда “грин карта” олишнинг энг кўп қўлланадиган йўлларидан бирини чеклашини маълум қилди. Янги сиёсатга кўра, АҚШда вақтинча яшаб турган кўплаб муҳожирлар доимий яшаш мақомини мамлакат ичидан расмийлаштира олмаслиги мумкин. Улар аризани ўз ватани ёки АҚШ ташқарисидаги консулликлар орқали топшириши талаб этилади.
Бироқ янги тартиб барча муҳожирларга бир хил қўлланмаслиги мумкин. АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати вакили Зак Калернинг билдиришича, АҚШ иқтисодиётига фойда келтирадиган ёки миллий манфаатларга хизмат қиладиган аризачилар ҳозирги тартибда ариза топширишда давом этиши эҳтимоли бор.
Ҳозирча қайси тоифадаги аризачилар “иқтисодий фойда келтирувчи” ёки “миллий манфаатга хизмат қилувчи” деб баҳоланиши аниқ эмас.
