Парижда одамлар «ақлдан» озмоқдами? Битта шу футбол учун-а?
Парижда «ПСЖ» мухлислари томонидан Чемпионлар лигасидаги ғалабани нишонлаш вақтида юзага келган тартибсизликлар оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Franceinfo хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, мотоциклда бўлган шахс шаҳар айланма йўлида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Тартибсизликлар бўйича бошқа тафсилотлар: Бир кечанинг ўзида жами 780 киши ҳибсга олинган. Тўқнашувлар давомида ҳуқуқ-тартибот идораларининг 57 нафар ходими жароҳатланган. Жамоа Парижга қайтиши муносабати билан хавфсизликни таъминлаш учун 6000 га яқин полициячи ва жандармлар сафарбар этилган. Эслатиб ўтамиз, 30 май шанба куни бўлиб ўтган финалда «ПСЖ» «Арсенал»ни мағлуб этди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунлангач, пенальтилар сериясида парижликлар 4:3 ҳисобида зафар қучдилар.
