Юлдуз Усмонова: «Тўйларда мақом янграши керак»
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида маданият ва санъат соҳаси вакилларига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбир давомида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Darakchi.uz’га берган интервьюсида хонандадан давлат раҳбарига қандай таклифлари борлиги сўралган. Юлдуз Усмонова бу борада миллий мусиқани кенг тарғиб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Санъаткорнинг таъкидлашича, тўйларда меҳмонлар ўтириб бўлгач, санъаткорлар томонидан камида бир жуфт мақом ижро этилиши ёш авлоднинг миллий санъатга қизиқишини ошириши мумкин.
