Зеленский Патриот тизими ракеталарини ишлаб чиқариш учун АҚШдан лицензия сўради 

Зеленский Патриот тизими ракеталарини ишлаб чиқариш учун АҚШдан лицензия сўради 

“Биз Қўшма Штатларда ракета ишлаб чиқариш ҳажми етарли эмаслигини кўряпмиз. Ишлаб чиқаришни ошириш керак. Мен АҚШдаги барча йирик компанияларни, буюк компанияларни биламан. Бироқ ойига 60–65 та ракета каби ҳажмни фақат АҚШ ишлаб чиқара олади. Ҳозирги таҳдидлар фонида эса бу ҳеч нарса эмас.

Россия ҳам буни билади. Бу махфий маълумот эмас. Ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришимиз керак. Мен аввалги маъмуриятдан ҳам, бугунги маъмуриятдан ҳам сўрадим: Украинага лицензияларни беринг.

Биз Патриот ракеталарини ишлаб чиқариш ҳажмини оширамиз. Бу биз учун жуда катта ёрдам бўлади. Бу Яқин Шарқ учун ҳам, АҚШ ёрдам беришни лозим кўрадиган барча давлатлар учун ҳам жуда фойдали бўлади”, деган Украина раҳбари.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: