«Бизда яҳудийлар қабул қилинмайди»
Бизда яҳудийлар қабул қилинмайди — Германияда антисемитизм билан боғлиқ шов-шувли воқеа юз берди
Исроилдан келган кекса жуфтлик Бавариядаги меҳмонхонадан номер брон қилишга уриниб, жавоб сифатида “Бизда яҳудийлар қабул қилинмайди” деган мазмундаги хабар олган. “Bild” нашри маълумотига кўра, улар бу ҳолатдан кейин Мюнхендаги Исроил бош консуллигига мурожаат қилган. Текширувлардан сўнг “Booking” ушбу меҳмонхонани платформадан олиб ташлаган.
Исроилнинг бош консуллиги бу вазиятни шок ҳолати деб баҳолаб, уни 1930-йиллардаги амалиётларга қиёслаган. Кейинроқ меҳмонхона вакиллари узр сўраб, бу ҳолат сохта бронлар ва киберҳужумлар билан боғлиқ бўлганини билдирган. Шу билан бирга, улар таҳдидлар олаётганини ҳам айтган. Мюнхен прокуратураси нафрат қўзғатиш гумони билан тергов бошлаган, туристларга эса бошқа меҳмонхонада бепул жой таклиф қилинган.
