Жаҳон чемпионати олдидан хавотирли ҳодиса: Англия базаси яқинида отишма содир бўлди
ЖЧ-2026 даги Англия терма жамоаси базаси яқинида отишма содир бўлди, 9 киши жароҳатланди — The Athletic.
Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.
Ҳодиса юз берган вақтда Англия футболчилари ва мураббийлар штаби шаҳарда бўлмаган. Жамоа ҳозирча Флоридада бўлиб турибди ва Канзас-Ситига кейинроқ етиб келиши керак.
Гумонланувчилар ҳозирча қўлга олинмаган, отишма содир этганларнинг мақсадлари номаълум.
