Андижонда инспектор 15 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлганликда гумонланмоқда

Андижонда инспектор 15 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлганликда гумонланмоқда

Ижтимоий тармоғларда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар тарқалди.

 

Аниқланишича, Қўрғонтепа тумани прокуратураси томонидан 2010 йилда туғилган вояга етмаган У.Я жорий йилнинг 3-июнь куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

 

Терговга қадар текширув давомида, Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б вояга етмаган У.Мни Андижон шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 4-июнь куни С.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг тегишли ажрими билан гумонланувчи тариқасида «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: