Молдова ҳаво ҳудудига дрон учиб кирди

Молдова ҳаво ҳудудига дрон учиб кирди

​Хабарларга кўра, дрон бўлаклари мамлакат шарқида, Украина чегараси яқинидаги Лопатна қишлоғи атрофидан топилди.

​Мамлакат Мудофаа вазирлиги дроннинг қаердан келиб чиққанини аниқлаш учун унинг қолдиқлари ўрганилишини маълум қилмоқда. Шунингдек, вазирлик тунда Россия Украинага ракеталар ва дронлар билан ёппасига ҳужум қилганини ҳам қайд этди.

​Украина ТИВ раҳбари «яна бир Россия дрони қулаганини» маълум қилди.

«Биз молдовалик дўстларимизни тўлиқ қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз ва уларнинг Россия агрессиясини изчил қоралашларини алоҳида қайд этамиз. Ушбу ҳодиса Москва нафақат Украина, балки бутун минтақа ва умуман Европа учун таҳдид эканини яққол намойиш этмоқда», — дейди Сибига.

Дрон қулаши натижасида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот мавжуд эмас, дейилади хабарларда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: