Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати мулозимлари ўз телефонларини мажақлашни бошлаб юборди

Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати мулозимлари ўз телефонларини мажақлашни бошлаб юборди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, “Толибон” аъзолари смартфонларни тақиқлашга буйруқ берган гуруҳ олий етакчига ўз садоқатларини кўрсатиш учун смартфонларини омма олдида болғалар билан уриб синдирмоқда.

Аввалроқ “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида фармон чиқарганди. Ҳужжатда, қонунбузарликлар ҳарбий судда кўриб чиқилиши айтилган.

“Толибон” ҳукумати Адлия вазирлиги тегишли фармонни ҳарбий судлар раҳбарларига, политция бошлиқлари ва разведка қўмондонларига юборган. Шунингдек, назорат қилиниши керак бўлган ҳар бир шахснинг исми, лавозими, хизмат жойи, мобил тармоғи ва телефон рақами ёзиб бориладиган махсус мониторинг рўйхати тузилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: