Каннаваро 4 миллион евро билан энг кўп маош олувчи мураббийлар қаторига киритилди

Каннаваро 4 миллион евро билан энг кўп маош олувчи мураббийлар қаторига киритилди

 

 

Finance Football нашри маълумотларига кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026-йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари орасида энг юқори маош олувчи мутахассис деб топилган. Унинг йиллик даромади 10 млн еврога тенг.

 

Иккинчи ўринни Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн эгаллаган бўлиб, унинг маоши йилига 7 млн еврони ташкил этади. АҚШ терма жамоасини бошқараётган Маурисио Почеттино эса 6 млн евро билан учинчи ўринда қайд этилган. Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел йилига 5,8 млн евро маош олади.

 

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро эса рўйхатда бешинчи ўринда қайд этилган. Унинг йиллик маоши 4 миллион еврони ташкил этади. Бу кўрсаткич Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесники билан тенг.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: