Наркожиноятларга қарши жазо кучайтирилади
Бу ҳақида президент ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлди.
Наркожиноятларнинг замонавий усул ва шакллари инобатга олиниб, ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш, наркотикларнинг ноқонуний муомаласига раҳнамолик қилиш, бангихона ташкил этиш каби қилмишлар учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, 10 дан ортиқ хавфли қилмиш бўйича жазо чоралари оғирлаштирилади, дейилади хабарда
Мажлисда қайд этилишига кўра, сўнгги йилларда анъанавий гиёҳвандлик моддаларининг ўрнини синтетик наркотиклар эгалламоқда. Уларни тарқатиш усуллари ҳам ўзгариб, асосан, интернет орқали контактсиз шаклда амалга оширилмоқда.
