Расман! Жозе Моуриньо “Реал Мадрид” бош мураббийи этиб тайинланди
Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо расман “Реал Мадрид” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, томонлар ўртасидаги шартнома 2029 йил 30 июнга қадар амал қилади. Қарор клуб президенти Флорентино Перес раислигида ўтган директорлар кенгаши йиғилишида тасдиқланган.
Билдирилишича, Моуриньо 13 июль куни жамоанинг мавсумолди йиғинига қўшилиб, расман ўз ишини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис 2010–2013 йилларда ҳам “Реал Мадрид”ни бошқарган. Унинг қўл остида мадридликлар Испания чемпионлиги ва Испания Кубогини қўлга киритган эди.
