Москвадаги бир қатор ёнилғи қуйиш шохобчаларида ёнилғи сотишга чекловлар жорий этилди

Москвадаги бир қатор ёнилғи қуйиш шохобчаларида ёнилғи сотишга чекловлар жорий этилди

Маълумотларга кўра, “Татнефть” АЁҚШларида бир мижозга 20 литрдан кўп бўлмаган AI-92 ва AI-95 бензини, шунингдек, 40 литргача дизел ёнилғиси берилмоқда. “Роснефть” ёнилғи қуйиш шохобчаларида лимит битта бак ёки канистр учун 90 литргача, “Лукойл” АЁҚШларида эса битта чек учун 100 литргачани ташкил этмоқда.

Бундан олдин чекловлар ОРТК тармоғида ҳам амал қилган бўлиб, у ерда бир харидорга бензин бериш 60 литр, дизел ёнилғиси эса 100 литр билан чекланган. Ҳозирги вақтда компания ушбу чоралар бекор қилинганини даъво қилмоқда.

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, сўнгги ҳафталарда мамлакатнинг бир қатор бошқа ҳудудларида ҳам ёнилғи сотишга чекловлар жорий этила бошлаган. Ушбу вазият фонида Кремл айрим ҳудудларни бензин билан таъминлашда қийинчиликлар мавжудлигини тан олган ва расмийлар вазиятни барқарорлаштириш устида иш олиб бораётганини маълум қилган.

Чекловлар Россиянинг нефтни қайта ишлаш инфратузилмасига Украина томонидан қилинган дрон ҳужумларидан кейин ёнилғи етказиб беришдаги муаммолар ва нефтни қайта ишлаш ҳажмининг камайиши фонида жорий этилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: