Урсула фон дер Ляйен 2029 йилдаги сайловларда учинчи муддатга ўз номзодини қўймайди
Бу ҳақда Politico хабар берди.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 2029 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда учинчи муддатга сайланиш ниятида эмас.
Нашрнинг маълумотларига кўра, Урсула фон дер Ляйеннинг маҳкамаси раҳбари Борн Зайберт юқори мартабали мулозимлар билан бўлган ёпиқ кечки овқат пайтида Еврокомиссия раиси ўз ваколатларини узайтиришга ҳаракат қилмаслигини маълум қилган.
Нашрнинг ёзишича, бу эътироф Европа Комиссияси департаментларини қайта қуриш амалдаги раис қўлида ҳокимиятни кенг миқёсда марказлаштиришга уриниш деган хавотирларни йўқ қилишга қаратилган.
Европа Иттифоқининг таъсис шартномалари Еврокомиссия раҳбари учун муддатлар сонини чекламайди, аммо фон дер Ляен кейинги сайловларгача 70 ёшга тўлади.
Аввалроқ Politico Европа комиссияси минтақавий ва ижтимоий жамғармаларни бошқариш учун инвестициялар бўйича бош директорат тузишни кўриб чиқаётгани, бу фон дер Ляеннинг таъсирини кучайтириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Нашрнинг таъкидлашича, янги бўлинма муҳокамаси Еврокомиссиянинг энг қадимги органларидан бири – Минтақавий ва шаҳар сиёсати дирекциясининг тугатилиши билан боғлиқ.
