Ўзбекистонда сув таъминоти лойиҳалари учун 197 миллион евро маблағ жалб қилинади
«Ўзсувтаъминот» АЖ ва KfW Тараққиёт банки ўртасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.
Келишув доирасида Ўзбекистонда коммунал хизматлар сифатини ошириш, экологик ҳолатни яхшилаш ва замонавий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар учун 130 миллион евро кредит ва 67 миллион евро грант маблағлари жалб этилади.
Маблағлар ҳудудларда сув таъминоти тизимларини такомиллаштириш, аҳоли учун хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда стратегик инфратузилма объектларини ривожлантиришга йўналтирилади.
