Германия NATO’га ҳужум қилинса бир сония ҳам иккиланиб ўтирмайди

Германия NATO’га ҳужум қилинса бир сония ҳам иккиланиб ўтирмайди

Германия NATO’га ҳужум қилинса бир сония ҳам иккиланиб ўтирмайди — Германия ТИВ раҳбари.

​»Россия NATO’га, шунингдек, Европанинг эркинлиги ва хавфсизлиги учун энг катта таҳдид бўлиб турибди», — деди Йоханн Вадефуль Берлиндаги Германия-Польша форумида DW ва Польшанинг TVP телеканалига берган эксклюзив интервьюсида.

Вадефулнинг сўзларига кўра, Европа Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаган Россиядан «аччиқ сабоқ олди».

​»Ушбу босқинчилик уруши Россия билан ўзаро тушуниш имконияти ҳақидаги барча қолган иллюзияларни
йўққа чиқарди», — деб таъкидлади Германия ташқи ишлар вазири.

У Украинадаги урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттиришни зарур деб ҳисоблайди, бироқ бу борада ҳеч қандай хомхаёлларга берилмасликка чақиради.

​»Биз яқин келажакда Европада хавфсизликни фақат Россияга зид ўлароқ таъминлай олишимизни аниқ тушунишимиз керак. Бу ҳаётий ҳақиқатдир, мен эса ўз сиёсатимни айнан шу ҳақиқатдан келиб чиқиб юритишим лозим», — деб қайд этди у.

​Германия NATO’га ҳужум қилинганда бир сония ҳам кечикмайди, дея ишонтирди Вадефуль ва «Германия урушдан кейинги тарихида биринчи марта Литвада тўлиқ таркибли бригадани жойлаштираётганлигини» эслатиб ўтди.

«Агар NATO ҳудудига ҳужум қилинса, яъни бу ўринда гап фақат Россия ҳақида, немис аскарлари ушбу заминнинг ҳар бир қаричини ҳимоя қилиш учун зудлик билан оёққа туради», — деди сиёсатчи.

«​Германия Россия ва унинг президенти Владимир Путин Европада ҳеч қандай сабабсиз уруш бошлашига ҳамда чегараларни қайта чизишга уринишига йўл қўя олмайди», — дея таъкидлади Германия ТИВ раҳбари.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: