The Economist: АҚШ ва Украина фронт чизиғи бўйлаб урушни музлатиш имкониятини муҳокама қилмоқда
The Economist манбаларига кўра, Вашингтон ва Киев ўртасида амалдаги фронт чизиғи бўйлаб жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича ёпиқ музокаралар олиб борилмоқда. Дастлабки босқичда фронтнинг ҳар икки томонида 50–70 километрлик ҳудудда фаол жангларни чеклаш варианти кўриб чиқилмоқда. Бу эса кейинчалик кенгроқ тинчлик келишувига асос бўлиши мумкин.
Нашр манбаларининг таъкидлашича, Россия жорий йил октябригача бу масалада аниқ қадамлар ташлаши эҳтимолдан йироқ. Кремл АҚШдаги оралиқ сайловлар омилидан фойдаланиб, Дональд Трампга сиёсий ёрдам бериш ва кейинчалик янги Америка маъмуриятидан муайян имтиёзлар олишга умид қилмоқда. Шунингдек, таҳлилчилар фикрича, Москва музокараларни камида келаси баҳоргача чўзишни режалаштирмоқда. Бундан мақсад — қиш фасли Украина инфратузилмаси ва энергетикасига кучли зарар етказиб, Киевнинг музокаралардаги позицияларини янада заифлаштиришига эришиш.
