Покистондаги икки портлашда 7 киши ҳалок бўлди
Покистоннинг шимоли-ғарбида содир бўлган икки портлаш оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда AFP агентлиги.
Маълум қилинишича, биринчи портлаш йўловчилар бўлган пикапга масофадан бошқариладиган қўлбола портловчи қурилма ёрдамида уюштирилган ҳужум натижасида юз берган.
Орадан кўп ўтмай, ярадорларни шифохонага олиб бораётган транспорт воситаси яқинида иккинчи портлаш содир бўлган.
Ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
